Италияда таълим олиш

Италиядаги университетлар

Италияда ўқишни орзу қиляпсизу, лекин қаердан бошлашни билмайсизми? Бизнинг мутахассисларимиз сизга университет танлашда ёрдам берадилар ва тайёргарлик ҳамда ҳужжат топшириш жараёнларининг барча босқичларида йўл-йўриқ кўрсатадилар. Танлаган йўналишингизга қараб тўғри университетни танлашда ёрдам берамиз ва зарур ҳужжатлар ҳамда уларни топшириш муддатлари ҳақида маслаҳат берамиз.

Тил курслари

Чет тилини ўрганишнинг энг яхши усули — унинг муҳитига тўлиқ шўнғишдир. Италия тилини ўрганишда мақсадингиз қандай бўлишидан қатъи назар, биз сиз учун Италия тилини чет тили сифатида ўргатувчи энг яхши мактабларни танлаб берамиз. Бир неча ҳафта ёки ой давомида ўқишни режалаштираётган бўлсангиз, бизнинг мутахассисларимиз сиз учун энг мос вариантларни танлаб беришади.

Тренинглар ва профессионал курслар

Италиядаги профессионал курслар — янги билим олиш ва италян тилини амалиётда қўллаш, луғат бойлигингизни ошириш ҳамда янги танишлар орттириш учун ажойиб имкониятдир. Сомелье мактаблари, ошпазлик курслари, юқори мода пардозчилиги (кўрпа-чеварлик) мактаби, реставрация курслари ва бошқалар — бизнинг ходимларимиз сизга тўғри курсни танлашда ва зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам беради.