







Лукка — бу ўзининг маҳобатли ва нафис муҳити билан ажралиб турувчи шаҳар бўлиб, катта метрополиялар шовқин-сурон ва гўшангидан йироқда жойлашган. У фақат маданий ва тарихий мероси билан эмас, балки тинчлик ва кундалик шинамлик атмосфераси билан ҳам меҳмонларни ўзига жалб қилади. Шаҳарда жуда кўп черковлар мавжудлиги боис Луккани “Юзта черков шаҳри” деб ҳам аташади.
Ушбу қадимий Тоскан шаҳарини зиёрат қилиш орқали сиз унинг гўзаллигидан баҳра олиб, кўчаларида сайр қилишингиз, тор кўчалардаги минорали уйлар, қадимий саройлар ва гўзал майдонларни томоша қилишингиз мумкин.
Шаҳарнинг тарихий маркази ва асосий диққатга сазовор жойлари бир-бирига жуда яқин жойлашган — уларга пиёда осон етиб бориш мумкин.
Шаҳар майдонлари алоҳида эътиборга сазовор. Уларни биридан иккинчисига ўтар экансиз, Лукканинг қадимдан то 19-асргача бўлган тарихини ҳис этасиз.
Амфитеатр майдони — қадимги рим амфитеатри жойлашган ерда барпо этилган бўлиб, унинг шаклини сақлаб қолган.
Сан-Микеле майдони — шаҳарнинг тарихий марказидир.
Сан-Мартино майдони эса ўзининг катедрали билан меҳмонларни ўзига жалб этади.
Наполеон майдони — Наполеон Бонапартнинг синглиси Элиза топшириғи билан қурилган бўлиб, у шаҳар аҳолиси ўртасида катта ҳурматга эга бўлмаган бўлса-да, Луккани жуда маҳорат билан бошқарган.
Лилия майдони — худди шу номдаги театр жойлашган, ва майдон ўз номини шаҳар тарихи изини қолдирган Бурбонлар гербидан олган.
Ҳар йили Луккага бутун дунёдан опера санъати ишқибозлари келади. Ёзда эса у ерда шаҳарнинг таниқли фарзанди — Жакомо Пуччини шарафига мусиқа фестивали ўтказилади.
Лукка — ташриф буюришга арзийдиган шаҳар. Унинг юз йиллик тарихи шаҳар архитектурасида акс этган: турли давр услублари — содда роман услуби, Ренессанс уйғунлиги, чиройли барокко черковлар ички безаклари, нафис неоклассика — ҳаммаси шаҳар қиёфасида мужассам.
Луккада шаҳар девори бутун ҳолатда сақланган. Илгари у шаҳарни ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида қурилган бўлса, ҳозирда у маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун сайр ва ҳордиқ масканига айланган. Шу ердан шаҳарнинг ҳайратланарли панорамасига қараш мумкин.
Лукка меҳмонларга аста-секин очилади. Тор кўчалар бўйлаб сокин сайр қилиб, кўплаб черковларни томоша қилиб, майдондан майдонга ўта туриб, унинг тарих ва маданиятга бой ўтмиши сирларини очасиз ва бетакрор меъморлигидан баҳра оласиз.