





Сизни Венеция лагунасининг энг қизиқарли учта ороли — Мурано, Бурано ва Торчелло бўйлаб сеҳрли сайрга таклиф этамиз. Ҳар бир орол ўзига хос муҳитга эга бўлиб, у ерда асллик ва тарих нафасини ҳис қилиш мумкин.
Мурано
Лагунадаги энг машҳур ва энг кўп ташриф буюрилувчи орол. Мурано бутун дунёдан туристларни шишасозлик анъаналари ва маҳоратли усталари билан ўзига жалб қилади. Бу ердаги шишасозлик устахоналарида шиша ишлаб чиқариш жараёнини томоша қилиш ва ҳатто уни ўзингиз синаб кўриш имкони мавжуд.
Шишасозлик сирлари авлоддан авлодга ўтиб келади. Илгари бундай маҳорат шунчалик қадрланганки, усталар ўз қизларини ашроф оилаларга узатиш ҳуқуқига эга бўлишган. Бошқа тарафдан, шишасозларга оролни тарк этиш тақиқланган эди.
Оролда Шиша музейи ва Венеция лагунасининг энг қадимий черковларидан бири — Санта Мария ва Донато базиликаси мавжуд. Бу оролга ташриф орқали унинг тарихини ҳис этасиз ва рангли шишадан яратиладиган ажойиб санъат асарлари билан танишасиз.
Бурано
Бу орол ўзининг сув йўллари бўйлаб жойлашган ранг-баранг уйлари билан машҳур. Бу ерга кирганингизда, худди калейдоскоп ичига тушгандек бўласиз. Илгари оролда балиқчилар яшар ва балиқ овлаш асосий фаолият эди. Ҳозирда эса орол туризм орқали ҳаёт кечиради.
Бурано шунингдек, ўзининг ажойиб дантел буюмлари билан ном чиқарган. Уй шароитида тикиладиган маҳаллий дантеллар туристларни мафтун этади — ҳар бир нарсага кўзингиз тушади ва ҳаммасини сотиб олгингиз келади.
Торчелло
Мурано ва Бураноге нисбатан кўпроқ табиийлик сақланган, яшилликка бой орол. Венеция тарихи айнан шу ердан бошланган. Ўрта асрлар бошида бу ерда ҳаёт жуда гавжум бўлган, аҳоли сони 20 000 кишига етар эди. Бугунги кунда эса бу ерда фақат бир нечта одам яшайди.
Торчеллода вақт гўёки тўхтаб қолган: шовқин-суронсиз, тинч муҳит, дарахтлар соясидаги ресторанлар, ва афсонага кўра, бир кечада «шайтан» томонидан қурилган кўприк.
Орол марказида VII асрга тааллуқли Ассунта Базиликаси ва XI асрда қурилган Сан-Фоска черковижойлашган. Майдон марказидаги Аттила тоши тахти меҳмонларни ўзига жалб этади — унда суратга тушиш анъанага айланган, лекин ҳурмат билан. Бу тахтда бир замонлар орол ҳокимлари ва руҳонийлар суд ва йиғинларда ўтиришган.