Трюфель қидириш (ов)

Трюфель қидириш — «ов» деб аталади: бу ерда қимматли қўзиқоринни топишда асосий ролни ит бажаради, «овчи» эса милтиқ ўрнига махсус қурилмадан фойдаланиб, қўзиқоринни ер остидаги чуқурдан эҳтиёткорлик билан чиқаради.

Сиз таътилингизни ноодатий фаолият билан бойитишни, табиат бағрида дўстона муҳитда ер остидаги “хазиналар”ни қидиришни хоҳлайсизми? Унда сизга тоскан шаҳри Пиза вилоятидаги трюфель овлашга таклиф этамиз.

Трюфель йиғиш — бу ўрмондаги саёҳат, аммо у ов деб аталади. Чунки бу қўзиқориннинг қиймати шунчалик баландки, унинг изланиши хазина қидиришга тенг. Трюфель ер остида 2 дан 40 см гача чуқурликда ўсади. Италияда трюфель йил давомида ўсади, аммо мавсумга қараб турлари фарқ қилади. Энг қимматбахо ва ноёб тури — оқ трюфель, унинг етилиш мавсуми сентябрдан декабр охиригача, ва нархи минглаб еврога етиши мумкин.

Пиза вилояти айнан Tuber magnatum Pico — оқ трюфели билан машҳур. Бу ерда трюфельнинг барча турлари учрайди, аммо агар оқ туридан топилса — мукофот катта бўлади. Масалан, 2007 йилда шу ҳудуддаги ўрмонда 1,5 кг га яқин оғирликдаги оқ трюфель топилган ва у аукционда 330 000 долларга сотилган.

Трюфель овлаш — бу махсус ўргатилган ит ва тажрибали “овчи” ҳамроҳлигидаги ўрмондаги саёҳатдир. Италияда чўчқа билан қидириш тақиқланган, ҳарчанд тарихда қабанлар бу қўзиқоринни топишда асосий ёрдамчи бўлган.

Бу жараён оддий қўзиқорин йиғишга ўхшайди: ўрмонда ёқимли сайр ва қўзиқорин топиш умиди. Аммо трюфель анъанавий қўзиқоринлар каби тералмайди, улар овланади! Овчи милтиқ эмас, балки махсус қурилма билан қуролланган бўлади. Асосий рол эса итга тегишли: айнан у ер остидаги ноёб қўзиқоринни топади.

Ит топгандан сўнг, эгаси махсус кичик бел кучи билан қўзиқоринни шикаст етказмасдан чиқаради. Кейин шу жой эътибор билан ёпилади, чунки келаси йили ўша ерда яна янги трюфель ўсиши мумкин. Трюфель овлаш қонун билан назорат қилинади: фаqat итлар орқали қидириш мумкин ва энг яхши зот — «лаготто романьоло» деб аталади. Бу ит зоти Италияда қадимдан бор ва ажойиб ҳид билиш қобилияти билан машҳур.

Трюфель йиғиш тажрибали шахс ҳамроҳлигида бўлиши керак, чунки улар қўзиқорин бўлса ҳам, айрим заҳарли турлари ҳам мавжуд. Ит топади, овчи кузатади ва сизга трюфель ҳақида афсоналар, сирлар ва шахсий таассуротларини гапириб беради. Саёҳат сўнгида — мўътабар тушлик!

Сизни унутилмас таассуротлар кутмоқда! Ит ва овчи билан танишув, енгил аперитив, ўрмондаги сайр, қизиқарли ҳикоялар, итнинг трюфельни қидириши ва топиши — буларнинг барчаси ҳайратланарли жараён. Саёҳат сўнгида эса — трюфельли таомлар ва юқори сифатли тоскан виноси билан бадиий тушлик. Яхши кайфият, самимий муҳит ва табиат бағридаги соғлом дам олиш — яна нима керак?

Сизни кутамиз!