ADVENTUS TOUR
Adventus Tour — Италиядаги саёҳатларни ташкил этувчи туроператор бўлиб, тажрибали ходимларимиз ушбу гўзал мамлакатга ҳар қандай турдаги сафарни ташкил этишда сизга ёрдам беради.
Adventus Tour — 2013 йилда ташкил топган италиялик туроператор. “Adventus” номи сизни кутаётган эътибор ва ҳурматли қабулни ифода этади. Қадимги замонларда adventus (етиб келиш) маросими — шаҳарга кириб келаётган ҳоким ёки нуфузли шахсни тантанали кутиб олиш маросими эди.
Қадимги Римда “Adventus” императорлик маросимининг бир қисми бўлиб, фуқаролар шаҳар дарвозалари олдида императорни тантанали кутиб олишар, кутиб олиш нутқлари алмашинувидан сўнг уни шаҳарга ҳамроҳлик қилишарди.
Биз таклиф қиламиз: пакет турлар, гуруҳли ва индивидуал турлар, болалар учун эксклюзив таътиллар, Италияда таълим, шоппинг, тадбирлар ва бизнес туризми. Шунингдек, мижозларимизнинг индивидуал сўровлари ва турли қўшимча туристик хизматлар асосида — меҳмонхона брон қилиш, транспорт, тадбир чипталари, таржимонлар, ҳамроҳлар ва гидлар, яхта ижараси ва хусусий парвозларни ташкил қилиш.
Бизда ижарага тақдим этиладиган кўчмас мулклар бўйича катта базамиз бор. Ҳар бир минтақада мижозлар хоҳишига қараб квартира ва виллалар каталогимиз мавжуд. Шунингдек, хорижликларга Италияда кўчмас мулк сотиб олишда ёрдам берадиган шериклик дастурларида иштирок этамиз.
Биз нафақат Италия, балки туристик хизмат кўрсатиш тамойиллари ва жараёнлари ҳақида ҳам чуқур билимга эга ҳақиқий профессионаллармиз. Мижозларимиз дўстларимизга айланиши учун сифат даражасини доимий ошириб борамиз. Ҳодимларимиз ўқув сафарларида, кўргазмаларда ва семинарларда иштирок этишади, Италия, унинг курортлари ва меҳмонхоналари ҳақида доимий равишда билим олишади. Биз бозордаги барча янгиликлардан хабардормиз, шу боис, бизнинг асосий устунликларимиз — ҳужжатларни тайёрлаш учун минимал вақт, ажойиб нархлар ва юқори малакали хизмат ҳисобланади.
Биздаги афзалликлар:
Индивидуал равишда тузилган маршрут ва дастурлар
Туризм соҳасидаги йирик ҳамкорлар билан ишлаш
Туристик инфратузилма ва янгиликлардан тўлиқ хабардорлик
Комплекс хизматларининг кенг қамровли танлови
Саёҳат давомида кутилмаган ҳолатлар учун 24/7 ёрдам
Тажриба ва обрўимиз туфайли Италия туризм бозорида энг яхши нархларда ишлаймиз ва сифатли сервис ҳамда яхши таътил кафолатлаймиз
Бизга қўнғироқ қилинг ёки ёзинг! Италияга орзуингиздаги саёҳатни ташкил этиш ҳақида сиз билан суҳбатлашишдан мамнун бўламиз!
Adventus Tour махсус таклифлари бўйича ахборот бюллетенига обуна бўлинг ва хизматларимиз учун махсус нархлардан фойдаланинг.