ТАДБИРЛАР ВА MICE
(ишбилармонлик туризми)



ИТАЛИЯДА ТОЙ МАРОСИМЛАРИ

Бетакрор нафосат ва услуб уйғунлигидаги муҳаббат муҳити — икки қалбнинг уйғунлиги учун идеал атмосфера

Бу ўзига хос сана ва байрам кўплаб жуфтликлар учун унутилмас хотира бўлиб қолиши керак. Шу сабабли, маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги, гастрономик хилма-хиллик, нафислик ва муҳаббат билан тўла ноёб муҳит — Италияни романтик тўй ва бал айёми (медовый месяц) учун танлашда ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади.



КОРПОРАТИВ ТАДБИРЛАР ВА MICE (Ишбилармонлик туризми)

Италияда тадбирингизни ташкил этиш учун профессионал мутахассислар жамоаси

Кўп асрлик қасрлар ва саройлар, ўрта аср шаҳарларининг тор кўчалари ва улуғвор католик зиёратгоҳлари, замонавий технологиялар билан жиҳозланган конгресс ва конференция заллари — Италияни тўйлар, юбилейлар, туғилган кунлар ва корпоратив MICE ишбилармонлик тадбирлари учун бетакрор премиум манзилга айлантиради.



ХУСУСИЙ БАЙРАМЛАР

Италия — унутилмас байрам учун идеал жой

Бизнинг компаниямиз муҳим тадбирларни тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширади. Байрам дастури ва менюни мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этиш билан боғлиқ барча ташкилий жиҳатлар бизнинг зиммамизда бўлади. Биз шахсий ёки ишбилармонликка оид унутилмас тадбирни яратишда энг майда тафсилот ва нозик жиҳатларни ҳам ҳисобга оламиз. Adventus Tour жамоаси ҳар бир мижоз учун мавжуд барча имкониятларни сафарбар этади ва режалаштирилган тадбирни энг юқори даражада, стандартлардан ташқарига чиқиб ташкил қилади.